Жаҳон

Путин тадбиркорларни урушни ихтиёрий молиялаштиришга чақирди — The Bell

Украинага қарши урушга маблағ ажратиш ташаббуси “Роснефт” раҳбари Игор Сечин томонидан илгари сурилгани айтилмоқда.

Путин тадбиркорларни урушни ихтиёрий молиялаштиришга чақирди — The Bell

Россия президенти Владимир Путин йирик бизнес вакиллари билан ўтказилган ёпиқ учрашувда урушни давом эттириш ва уни молиялаштириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, The Bell хабар берди.

 

Маълум қилинишича, учрашув Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи қурултойидан сўнг бўлиб ўтган. Оддий ҳолларда бундай мулоқотлар мазмуни ошкор этилмайди, сўнгги йилларда эса иштирокчилар рўйхати ҳам махфийлаштирилган.

 

Манбаларга кўра, Путин учрашувда урушни давом эттириш режалари ҳақида гапирган. Хусусан, у “урушни давом эттирамиз” ва “Донбасс чегараларигача борамиз” мазмунида фикр билдиргани айтилмоқда.

 

Шундан сўнг президент бизнес вакилларига давлат бюджетига ихтиёрий бадаллар киритишни таклиф қилган. Манбалардан бирига кўра, “Оғир даврда бизнесдан қўшимча маблағ жалб қилиш” ғояси “Роснефт” раҳбари Игор Сечинга тегишли бўлиб, Сечин бу ҳақда бир кун аввал Путинга мактуб йўллаган. Маблағ жалб қилиш воситаси сифатида ҳарбий облигациялар чиқариш таклиф этилган.

 

Айрим бизнесменлар учрашувнинг ўзидаёқ ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Хусусан, Сулеймон Керимов 100 миллиард рубль ажратишга ваъда бергани айтилмоқда. Яна камида бир йирик тадбиркор ушбу ғояни қўллаб-қувватлаган, аммо маблағ миқдорини очиқламаган.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путин тадбиркорларни урушни ихтиёрий молиялаштиришга чақирди — The Bell | Zamon.uz