Ўзбекистон

Тошкент вилоятида аёл киши бўлгани учун бир фуқаро ишга олинмади

Аёл омбудсманга мурожаат қилгач, унинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Тошкент вилоятида аёл киши бўлгани учун бир фуқаро ишга олинмади

Тошкент вилоятида ишга қабул қилиш жараёнида жинсига кўра камситишга дуч келган аёлнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хабар берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаро А.Й. 2026 йил январь ойида иқтисодий соҳадаги ташкилотлардан бирига ишга жойлашиш учун суҳбатдан ўтган, ариза топширган ва электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг уни ишга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқиши кутилган.

 

Бироқ кейинчалик унга ушбу лавозимга аёл киши қабул қилинмаслиги билдирилган. Мурожаатчи бу қарор унинг малакаси ёки иш тажрибаси билан эмас, балки жинси билан боғлиқ бўлганини таъкидлаган.

 

Хабарга кўра, ҳолат Конституцияда белгиланган тенглик тамойиллари ҳамда камситишларсиз меҳнат қилиш ҳуқуқига зид ҳисобланади. Мазкур мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг ҳудудий вакили ва Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари иштирокида ўрганилди.

 

Ўрганишлар натижасида фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, у тегишли лавозимга ишга қабул қилинди.

 

Омбудсман иш берувчиларни номзодларни жинсига қараб эмас, балки уларнинг касбий малакаси ва салоҳиятига қараб баҳолашга чақирди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.