Ўзбекистон

Тошкентда янги саноат зоналарини ташкил этишга мораторий жорий этилади

Лойиҳа доирасида атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажмини 10,5 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда.

Тошкентда янги саноат зоналарини ташкил этишга мораторий жорий этилади

Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” миллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2026–2030 йилларда атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш бўйича қатор устувор вазифалар белгиланди. Хусусан, атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини 10,5 фоизга камайтириш, транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли моддалар миқдорини 10 фоизга қисқартириш, шунингдек PM2.5 заррачалари меъёридан ошиб кетадиган кунлар сонини камайтириш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, атроф-муҳитга таъсир даражаси бўйича I ва II тоифадаги саноат корхоналарида автоматик мониторинг станциялари ҳамда чанг ва газни тозалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Бу орқали саноат корхоналаридан чиқаётган зарарли чиқиндилар устидан назоратни кучайтириш режалаштирилган.

 

Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил этишга номаълум муддатга мораторий жорий этилади. Мазкур чеклов хизмат кўрсатиш ёки молиявий хизматларга асосланган зоналарга татбиқ этилмайди.

 

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича фаолият юритаётган махсус комиссия ваколатлари 2027 йил 1 мартгача узайтирилди. Комиссия бундан буён “Атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш бўйича шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика махсус комиссияси” номи билан фаолият юритади.

 

“Тоза ҳаво” миллий лойиҳаси босқичма-босқич ҳудудларда жорий этилади. Жумладан, 2026 йил 1 июлгача Фарғона вилояти, Андижон вилояти ва Наманган вилоятида; 1 августгача Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти ҳамда Самарқанд вилоятида; 1 октябргача Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти, Навоий вилояти ва Бухоро вилоятида; 1 декабргача эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, саноат корхоналарида чанг ва газни тозалаш, энергия тежамкор ускуналар ўрнатиш, автоматик мониторинг тизимларини жорий этиш ҳамда яшил технологияларни кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратилади. Тижорат банклари ушбу ускуналарни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиши белгиланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.