Ўзбекистон

Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишди

Мақбараларга зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, дуо қилинди.

Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишди

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Бухородаги қатор тарихий обидаларни зиёрат қилди. 

 

 

Қайд этилишича, олий мартабали меҳмон дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

 

Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади. Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг эзгу тамойили – “Дил ба ёру, даст ба кор” шиори инсонни меҳнатсеварлик ва руҳий покликка даъват этиши алоҳида таъкидланди.

 

 

Сўнг Сомонийлар мақбарасига ташриф буюрилди. Ушбу меъморий ёдгорлик Марказий Осиёда пишиқ ғиштдан бунёд этилган энг қадимий иншоотлардан бири ҳисобланади. У IX аср охири – X аср бошларида Сомонийлар давлати асосчиси ва биринчи ҳукмдори Исмоил Сомоний томонидан сулолавий мақбара сифатида қурилган. Унинг меъморий қиёфасида нафақат ислом, балки исломдан аввалги давр анъаналари, жумладан, суғд маданиятига хос нақшлар ҳам ўз аксини топган. 

 

 

Таъкидланганидек, қуёш нурларининг тушишига қараб, мақбара нақшлари турлича жилоланади, бинонинг куб ва гумбаз шаклидаги композицияси эса Ер ва Осмон уйғунлигини рамзий ифода этади. Қалинлиги қарийб икки метрга етадиган деворлар ҳамда юқори сифатли ғишт терими туфайли ушбу ноёб ёдгорлик бугунги кунгача яхши сақланиб қолган.

 

Мақбараларга зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганларга раҳмат, мамалакатга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тожикистон Президенти Бухородаги тарихий обидалар билан танишди | Zamon.uz