Ўзбекистон

Яшилликни оширишга ҳисса қўшганлар учун махсус мақомлар жорий этилади

Шунингдек, камида бешта “яшил боғ” ёки жамоат парки барпо этган шахслар “Келажак бунёдкори” давлат мукофоти билан тақдирланади.

Яшилликни оширишга ҳисса қўшганлар учун махсус мақомлар жорий этилади

Ўзбекистон Республикасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини оширишга қаратилган Президент фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2028 йилгача Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 100 гектардан иборат янги ботаника ва дендрология боғлари ташкил этилади. 2030 йилгача эса мамлакатдаги умумий яшиллик даражасини 14,2 фоиздан 30 фоизга етказиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудларни 9–10 квадрат метргача кенгайтириш режалаштирилган.

 

Шунингдек, зарарли PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини 20–25 фоизга камайтириш ҳамда иқлими оғир ҳудудларда ҳаво ҳароратини ўртача 1,5–2 даражага пасайтириш асосий вазифалар қаторига киритилган.

 

Фармонга кўра, дендрология боғлари мақоми ботаника боғларига тенглаштирилади ва улар муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд сифатида эътироф этилади. Ушбу боғлар учун ажратиладиган ер майдонлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги йўқотишлар учун тўловлардан озод қилинади. Уларни хусусийлаштириш, бегоналаштириш ёки ҳудудини қисқартириш қатъиян тақиқланади.

 

Боғлар Экология қўмитаси тасарруфига ўтказилиб, илмий, ўқув ва тажриба базаси сифатида фойдаланилади. Бундан ташқари, улар “Греэн University” ва “яшил” техникумлар учун ҳам амалий платформа вазифасини бажаради.

 

2027 йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуддан ботаника ва дендрология боғларига “яшиллик элчилари” бириктирилади. Улар яшил ҳудудлар ҳолатини мониторинг қилиш, экологик тадбирларда иштирок этиш ва молиявий ресурсларни жалб қилиш билан шуғулланади.

 

Фармон билан “Яшил билет” тизими ҳам жорий этилмоқда. Мазкур тизим орқали транспорт воситалари ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнидаги карбон изи ҳисоблаб чиқилади ҳамда фуқароларга экологик зарарларни компенсация қилиш имконияти яратилади. Ушбу маблағлар фақат дарахт экиш ва парваришлашга йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, “Яшил макон” лойиҳасига ҳисса қўшаётган фуқаролар ва тадбиркорлар рағбатлантирилади.

Хусусан:

 

— Камида 100 туп дарахт эккан шахсларга “экофаол фуқаро” мақоми;

 

— Камида 1000 туп дарахт экишни ташкил этган тадбиркорларга “Эко-ҳамкор” мақоми;

 

— 50 минг тупдан ортиқ кўчат экишга ҳисса қўшганларга “Меценат” унвони берилади.

 

Шунингдек, камида бешта “яшил боғ” ёки жамоат парки барпо этган шахслар “Келажак бунёдкори” давлат мукофоти билан тақдирланади.

 

Мазкур чора-тадбирлар мамлакатда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик мувозанатни тиклаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Яшилликни оширишга ҳисса қўшганлар учун махсус мақомлар жорий этилади | Zamon.uz