Ўзбекистон

Заправкаларда нақд пулсиз тўлов қилишда муаммо бўлмаслиги учун шароит яратилади — Марказий банк

2025 йилда жамоат транспортида жами 692 миллион транзакция амалга оширилган.

Заправкаларда нақд пулсиз тўлов қилишда муаммо бўлмаслиги учун шароит яратилади — Марказий банк

2025 йилда жамоат транспортида жами 692 миллион транзаксия амалга оширилган. Бу ҳақда айрим тўловларни нақдсиз шаклда амалга ошириш тартиби юзасидан ўтказилган медиа мулоқотда қатнашган Zamon.uz мухбири хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилдаги 510 миллион транзакцияга нисбатан 36 фоизга кўп. Транспорт карталари орқали 213 миллион транзакция қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 52 фоизга ошган.

 

Ундан ташқари, мобил иловалар ва виртуал карталар орқали амалга оширилган тўловлар 234 фоизга кескин кўпайган. Бу транспорт соҳасида рақамли тўлов тизимлари кенг жорий этилаётганини кўрсатади.

 

 2025 йилнинг биринчи ярмида йўловчилар оқими ҳам ошиб, жамоат транспортидан фойдаланганлар сони 206 миллионни ташкил этган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 48 миллионга ёки 31 фоизга кўп.

 

Умуман олганда, мамлакат бўйича ҳам тўловлар ҳажми ошган. 2025 йилда аҳолига амалга оширилган тўловлар 692 миллиард сўмни ташкил этиб, бу 2024 йилга нисбатан 16 фоизга кўп. Нақд пул ечиб олиш даражаси эса 13–14 фоиз атрофида шаклланган.

 

Транспортда нақдсиз тизим жорий этилиши аҳолининг ушбу тизимга тез мослашганини кўрсатмоқда.

 

“Нақд пул бекор қилинганидан кейин аҳоли тез ва табиий равишда рақамли тўловларга мослашган. Транспорт воситалари учун нақдсиз ҳисоб-китоблар фуқаролар учун ҳеч қандай ноқулайлик келтирмади”, — деди Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Заправкаларда нақд пулсиз тўлов қилишда муаммо бўлмаслиги учун шароит яратилади — Марказий банк | Zamon.uz