Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Бухорога келди
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон вилоятдаги саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.








