Ўзбекистон

Ўзбекистонда санъаткорлардан ҳар бир хизмат учун солиқ ундирилиши мумкин

Тўлов миқдори санъаткорнинг рейтинги ва хизмат кўрсатиш ҳудудига қараб белгиланади.

Ўзбекистонда санъаткорлардан ҳар бир хизмат учун солиқ ундирилиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб санъаткорлар ва бошловчилар кўрсатадиган барча хизматларни “Солиқ” иловасида рўйхатга олиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 26 мартдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасида маълум қилинди.

 

Қарор лойиҳасига кўра, ижрочилар 2026 йил 1 сентябрдан 2029 йил 1 январга қадар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни “бир хизмат – бир тўлов” тамойили асосида иловага мувофиқ қатъий миқдорларда амалга оширади. Бундан меҳнат шартномаси асосида меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ижодий фаолият олиб бораётган ижрочилар мустасно.

 

2029 йил 1 январдан эса ижрочиларнинг ижодий фаолияти билан боғлиқ хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси шартнома қийматидан келиб чиққан ҳолда, бироқ қатъий миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

 

Хизмат деганда ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЙдаги маросим, ош бериш, кечқурунги никоҳ тузиш — никоҳ тўйи, келинсалом), суннат тўйи маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар) тушунилади.

 

Тўлов миқдори ижрочининг рейтинги ва хизмат кўрсатиш ҳудудига (Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ёки қишлоқ жойлари) қараб белгиланади. 

 

Ушбу тўловлар ижрочи томонидан кўрсатиладиган ҳар бир хизмат учун, жумладан бепул хизмат кўрсатилганда ҳам ундирилади ҳамда унинг миқдори тегишли маълумотлар мобил иловада рўйхатга олинган кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Маданият вазирлиги томонидан давлат тадбирларига бепул жалб қилинган ҳоллар бундан мустасно.

 

Ижрочилар томонидан хизмат кўрсатиш жойи, санаси тўғрисидаги маълумотларни мобил иловада акс эттириш тартибида амалга оширилади. Мобил иловада ижрочилар томонидан тегишли маълумотлар киритилгандан ва белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилгандан сўнг автоматик тарзда электрон маълумотнома шакллантирилади.

 

2026 йил 1 сентябрга қадар мобил иловада қуйидаги имкониятлар яратиладиган махсус модуль ишга туширилади:

 

• хизматларни кўрсатиш бўйича шартномаларни соддалаштирилган тарзда электрон рўйхатдан ўтказиш ва тадбирларни онлайн банд қилиш;

 

• тўловларни электрон ҳамёнларга тўлаш;

 

• кўрсатилган концерт-томоша хизматларини солиқ органларида ҳисобда қўйилганлигини текшириш ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш;

 

• концерт-томоша ижрочиларининг хизматлари бўйича ўртача нархлар каталогини шакллантириш;

 

• концерт-томоша ижрочилари томонидан ўз хизматлари бўйича нархлар рўйхатини (прайслист) мазкур иловада шаффоф тарзда эълон қилиб бориш ва доимий янгилаб бориш.

 

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчилар учун якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилмайди.

 

Концерт-томоша хизматлари бўйича тегишли маълумотлар солиқ органларининг мобил иловасига киритилмаган ва белгиланган тўлов амалга оширилмаган тақдирда ушбу хизмат солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ҳамда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ижрочиларга ва ижодий гуруҳларга нисбатан шартномаларнинг ўртача қийматининг 20 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан (8 млн 420 минг сўмдан) кам бўлмаган суммада жарима қўлланилади.

 

Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан қўлланилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

 

Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлимлари маҳалла солиқ инспектори билан биргаликда ўзига бириктирилган ҳудудда жойлашган тўй-маросимлар ўтказиладиган жойлар, ресторанлар, концерт заллари, стадионлар, клублар, дискотекалар, кафе-барларда, тантаналар заллари ҳамда ҳудуд бўйича ижрочиларнинг қонуний асосда ижодий хизмат кўрсатаётганини мунтазам назорат ва мониторинг олиб боради.

 

2029 йил 1 январдан бошлаб концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочилар ва ижодий жамоа томонидан фақат нақдсиз тўлов амалга оширилади. Лойиҳага кўра, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олиш учун давлат божи ҳар икки йил учун бир маротаба ундирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда санъаткорлардан ҳар бир хизмат учун солиқ ундирилиши мумкин | Zamon.uz