Ўзбекистон

Ўзбекистонда журналист ва блогерлар учун “Медиа ҳафталик” таълимий лойиҳаси старт олди

Лойиҳа республика бўйлаб қарийб 12,5 минг иштирокчини қамраб олади.

Ўзбекистонда журналист ва блогерлар учун “Медиа ҳафталик” таълимий лойиҳаси старт олди

Ўзбекистонда журналистлар, блогерлар ва матбуот котиблари учун мўлжалланган йирик таълимий-амалий лойиҳа — “Медиа ҳафталик” бошланди. Контент маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилаётган лойиҳа замонавий медиа муҳитидаги тезкор ўзгаришлар, ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллект ривожи, шунингдек, фейк хабарлар оқими шароитида соҳа вакилларининг касбий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Мазкур лойиҳа республика бўйлаб 12,5 мингга яқин иштирокчини қамраб олиши кутилмоқда. Дастур доирасида жорий йилнинг 30 мартдан 26 июнига қадар барча ҳудудларда 5 кунлик интенсив ўқув-семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилади.

 

Тренинглар давомида мамлакатнинг етакчи медиа экспертлари, муҳаррирлар ва продюсерлар иштирокида контент яратиш, фактчекинг, рақамли гигиена, SMM, стратегик коммуникациялар каби долзарб йўналишлар бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилади. Машғулотлар тележурналистлар, босма нашр вакиллари, блогерлар ҳамда давлат идоралари матбуот котиблари учун алоҳида йўналишларда олиб борилади.

 

Ўқув машғулотларида иштирокчилар реал медиа кейслар асосида ишлаш, профессионал хатоларни таҳлил қилиш ҳамда замонавий медиа ёндашувларини ўрганиш имкониятига эга бўлади.

 

Тренинглар якунида қатнашчиларга махсус сертификатлар топширилади.

 

Медиа-эстафетанинг илк босқичи 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасида бошланади. Ҳар бир ҳудуддаги ўқув дастури якунида соҳа вакилларини бирлаштирувчи йирик Медиа форум ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Ҳудудлар кесимида “Медиа ҳафталик” ўтказилиш саналар:

  • 30 март – 3 апрел: Қорақалпоғистон Республикаси
  • 6 апрел – 10 апрел: Хоразм вилояти
  • 13 апрел – 17 апрел: Сурхондарё вилояти
  • 20 апрел – 24 апрел: Қашқадарё вилояти
  • 27 апрел – 1 май: Самарқанд вилояти
  • 4 май – 8 май: Навоий вилояти
  • 11 май – 15 май: Бухоро вилояти
  • 18 май -  22 май: Фарғона вилояти
  • 25 май – 29 май: Наманган вилояти
  • 1 июн – 5 июн: Андижон вилояти
  • 8 июн – 12 июн: Жиззах вилояти
  • 15 июн – 19 июн: Сирдарё вилояти
  • 22 июн – 26 июн: Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда журналист ва блогерлар учун “Медиа ҳафталик” таълимий лойиҳаси старт олди | Zamon.uz