Ўзбекистон

Андижонда хонадонида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Шунингдек, 163 хил турдаги 286 минг 676 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари мусодара қилинди.

Андижонда хонадонида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Андижонда яшаш хонадонида дори воситаларини ноқонуний ишлаб чиқаришни йўлга қўйган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Андижон ва Асака шаҳарлари ҳамда Асака туманида ўтказилган тезкор тадбирларда шубҳа остига олинган 3 нафар шахсларнинг ўзаро келишиб, яшаш хонадонларида дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин лаборатория ва цехлар ташкил қилгани аниқланди.

 

Хонадонларни кўздан кечириш давомида қалбаки дори воситалари, уларни ишлаб чиқариш учун ускуналар, бўш флаконлар, этикеткалар, йўриқномалар, дори қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар, турли муҳрлар ва бошқа анжомлар топилган.

 

Дастлабки таҳлилларга кўра, қўлбола тарзда дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цехлардан қиймати 1 млрд 250 млн сўмлик 4 дона ускуна, 6 дона муҳр, 4 турдаги 214 минг дона бўш флакон ва идишлар,  турли этикетка ва йўриқномалар, уларни қадоқлашга хизмат қилувчи анжомлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Шунингдек, 163 хил турдаги 286 минг 676 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари мусодара қилинган.

 

Олиб қўйилган “Тивортин”, “Лайботен”, “Ревартон”, “Дипроспан”, “Рияболел” “Сефазолин”, “Стрептомитцин” “Ампицилин” каби қўлбола дори воситаларининг асл нусхалари қиймати фармацевтика бозорида ўртача 10 млрд. сўмни ташкил қилади.

 

Қайд этилишича, қалбаки маҳсулотлар муомалага кирганида, интеллектуал мулк эгаларига иқтисодий зарар етиб, 200 мингдан ортиқ беморларнинг саломатлигига жиддий хавф туғилар эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.