Жаҳон

АҚШ бўйлаб Трампга қарши намойишлар ўтказилади

Намойишлар Эронни бомбардимон қилишга қарши чақириқ сифатида ўтказилмоқда.

АҚШ бўйлаб Трампга қарши намойишлар ўтказилади

АҚШ бўйлаб президент Доналд Трамп ва унинг маъмуриятига қарши “No Kings” (“Қиролларга йўқ”) намойишлари ўтказилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, барча 50 та штатда 3,200 дан ортиқ намойишлар режалаштирилган бўлиб, бу тарихдаги энг йирик бир кунлик тинч намойиш бўлиши мумкин.

 

Асосий митинглар Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Вашингтон ва Миннесота штатининг Миннеаполис- Сент Пол ҳудудида ўтказилади, аммо иштирокчиларнинг учдан икки қисми йирик шаҳар марказларидан ташқаридан келиши кутилмоқда. Indivisible гуруҳи раҳбари Лиҳ Гринбергнинг сўзларига кўра, ҳаракатнинг муваффақияти фақат иштирокчилар сонида эмас, балки улар қаерда намойиш қилаётганида ҳам намоён бўлади. Чунки Айдаҳо, Ваёминг, Монтана ва Юта каби республикачи штатларда тадбирларни ташкил қилаётган ва иштирок этишга рўйхатдан ўтган одамлар сони ошган.

 

Намойишлар АҚШ ва Исроил томонидан Эронни бомбардимон қилишга қарши чақириқ сифатида ўтказилмоқда. 

 

ACLU раҳбари Дирдре Шифелингнинг айтишича, президент Трампнинг ҳокимиятни суиистеъмол қилишига қарши намойишлар амалда натижа беради ва уларни орқага чекинишга мажбур қилади.

 

Оқ уй вакили Эбигейл Жексон эса митингларни “Трампни ёқтирмайдиганлар”нинг асабий реакцияси деб атаб, фақат журналистлар учун қизиқ эканини билдирди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ бўйлаб Трампга қарши намойишлар ўтказилади | Zamon.uz