Жаҳон

Bank of Аmerica Эпштейн жабрланувчиларининг даъвосини ҳал қилиш учун 72,5 миллион доллар ажратади

Банк Жеффри Эпштейн билан боғлиқ шубҳали молиявий операцияларни эътиборсиз қолдирганликда айбланган.

Bank of Аmerica Эпштейн жабрланувчиларининг даъвосини ҳал қилиш учун 72,5 миллион доллар ажратади

АҚШнинг йирик молиявий институтларидан бири Bank of America Жеффри Эпштейн билан боғлиқ жинсий зўравонлик қурбонлари томонидан киритилган фуқаролик даъвосини ҳал қилиш учун 72,5 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, томонлар жорий ой бошида келишувга эришганини Манҳеттендаги АҚШ округ суди судьяси Жед Ракоффга билдирган, бироқ битим шартлари ошкор этилмаган эди. Эндиликда келишув суд тасдиғидан ўтиши керак.

 

Банк вакили баёнотида муассаса илгари билдирилган позициясида қолишини, яъни одам савдоси жиноятларига кўмаклашмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, келишув масалани якунлаш ва даъвогарлар учун муайян даражада қониқарли ечим тақдим этишини қайд этди.

 

Даъвогарлар манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар Давид Бойс ва Бредли Эдвардс ушбу келишув жабрланувчилар учун энг мақбул вариант эканини билдирган. Уларнинг таъкидлашича, кўплаб даъвогарлар узоқ йиллар аввал зарар кўрган ва ҳозир молиявий ёрдамга муҳтож. Суд ҳужжатларига кўра, адвокатлар компенсациянинг 30 фоизигача қисмини, яъни тахминан 21,8 миллион долларни хизмат ҳақи сифатида талаб қилиши мумкин.

 

Дастлабки даъво 2024 йил октабр ойида “Жейн Доэ” тахаллуси остида берилган бўлиб, унда Bank of America Жеффри Эпштейн билан боғлиқ шубҳали молиявий операцияларни эътиборсиз қолдиргани, фойдани жабрланувчилар хавфсизлигидан устун қўйгани айтилган.

 

Банк эса ўз навбатида, фақат одатий банк хизматлари кўрсатилганини, мижозларнинг ўша пайтда Эпштейн билан алоқаси ҳақида маълумотга эга бўлмаганини билдирган ҳамда айбловларни рад этган.

 

Судья Жед Ракофф январь ойида банк даъвогар томонидан илгари сурилган айбловлар Эпштейннинг жинсий эксплуатация тармоғидан билиб туриб фойда кўрган ва тегишли қонун ижросига тўсқинлик қилган, юзасидан суд жараёнида жавоб бериши кераклиги ҳақида қарор чиқарган.

 

Иш материалларида Apollo Global Management ҳаммуассиси Лиён Блек томонидан Эпштейнга амалга оширилган тўловлар ҳам тилга олинган. У 2021 йилда ушбу алоқалар юзасидан текширувдан сўнг компания раҳбарлигидан кетган, бироқ қонунбузарликни рад этган.

 

Аввалроқ, 2023 йилда Эпштейн билан боғлиқ даъволар доирасида JPMorgan Chase 290 миллион доллар, Deutsche Bank эса 75 миллион доллар тўлашга рози бўлган эди. Шунингдек, даъвогарлар Bank of New York Mellon'га қарши ўхшаш иш бўйича суд қарори устидан апелляция киритган.

 

Эпштейн иши бўйича жабрланувчилар ҳукуматни шахсий маълумотларни ошкор қилиш орқали уларнинг хавфсизлигига зарар етказганликда айблаб, АҚШ Адлия вазирлиги ва Google'ни судга берди. 

 

Жеффри Эпштейн 2019 йил август ойида Манҳеттен қамоқхонасида, жинсий савдо айбловлари бўйича судни кутаётган пайтда вафот этган. Унинг ўлими расмий равишда ўз жонига қасд қилиш сифатида қайд этилган..

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Bank of Аmerica Эпштейн жабрланувчиларининг даъвосини ҳал қилиш учун 72,5 миллион доллар ажратади | Zamon.uz