Жаҳон

Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда

Огоҳлантириш Пентагоннинг Яқин Шарққа 10 000 аскар юбориш режалари ортидан билдирилди.

Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда

Тасним ахборот агентлигининг Эрон хавфсизлик хизматидаги юқори лавозимли манбага таяниб хабар беришича, Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар унинг номаълум муддатга тўлиқ ёпилишига олиб келиши мумкинлиги маълум қилинди.

 

Манба таъкидлашича, душманнинг бўғоздаги ҳар қандай ҳарбий операцияси Эрон томонидан номаълум муддатли тўлиқ блокадага олиб келади. Агар АҚШ Эронга қарши қуруқликдаги ҳужумни бошлашга қарор қилса, Теҳрон таҳдидни бартараф этиш учун тўлиқ симметрик жавоб бериш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Ушбу огоҳлантириш Пентагоннинг Яқин Шарққа 5 000 денгиз пиёдаси ва бир неча минг десантчидан ташқари, тахминан 10 000 аскар юборишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар ортидан пайдо бўлган.

 

Хорижий ОАВ Вашингтон яқин келажакда Эронда ер усти операциясини ўтказишни режалаштирмаётганини, аммо АҚШ етакчиси Доналд Трамп фикрини ўзгартириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ ёпиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда | Zamon.uz