Жаҳон

Исроил мусулмон давлатларининг бир-бири билан уришишини хоҳлайди — Туркия ТИВ раҳбари

Ҳакан Фидан Яқин Шарқ мамлакатларини бир-бирига кескин жавоб бермасликка чақирди.

Исроил мусулмон давлатларининг бир-бири билан уришишини хоҳлайди — Туркия ТИВ раҳбари

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ААҚШ ва Исроил халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Эронга қарши бошлаган уруш тобора минтақавий кенгайиш хавфига дуч келаётганини билдирди. Бу ҳақда Фиданнинг A Haber телеканалига берган интервьюсига таяниб, Anadolu хабар берди.

 

Қайд этилишича, Фидан АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари минтақа ва глобал сиёсатга жуда жиддий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб: "Афсуски, Америка ва Исроил халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда бошлаган бу уруш тобора минтақавий кенгайиш хавфига дуч келмоқда", — деб огоҳлантирди.

 

Фидан бошиданоқ уруш бошланишининг олдини олиш, агар шундай бўлса, уни тўхтатиш, тарқалишига йўл қўймаслик ва жараёнга аралашмаслик Туркиянинг мақсади бўлганини айтди. У мамлакат шу мақсад доирасида ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.

 

"Бизнинг асосий мақсадимиз урушни тўхтатишдир. Буни амалга оширишда биз учун урушнинг бошқа мамлакатларга тарқалмаслиги ва минтақада доимий душманлик ва беқарорлик юзага келмаслиги муҳимдир. Умид қиламанки, уруш қачондир, у ёки бу тарзда тугайди"— деди вазир.

 

Ҳакан Фидан урушлардан кейин мамлакатлар ўртасидаги адоват йиллаб давом этиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

 

Шунингдек, вазир минтақа Исроил сценарийси асосида тузилган ўйинга босқичма-босқич жалб қилинаётганини айтиб ўтди.

 

“Ҳозирги нуқтага етиб келганимизда, Эронга қарши уруш олиб борилаётган бир пайтда, афсуски, минтақада Исроил томонидан низо уруғи сепилаётганини кўрмоқдамиз, бу эса минтақадаги мусулмонларнинг яна бирлашишини деярли имконсиз қилади. Бошқача қилиб айтганда, Туркиянинг бош мақсади бу низонинг пайдо бўлишининг олдини олишдир”.

 

У, Исроил ва АҚШнинг ҳужумларининг минтақадаги баъзи давлатлар учун хавф туғдирганини, 7-8 давлатга Эрон ракеталари ва дрон ҳужумлари амалга оширилганини қайд этди ва маслаҳат сифатида сабрли бўлиш, ортиқча реакция кўрсатмасликни таклиф қилди.

 

"Минтақадаги давлатларнинг ўзаро жавоблари узоқ муддатли оқибатларга олиб келади. Бу айнан Исроил истаган сценарий. Яъни, musulmon давлатлари минтақада бир-бири билан узоқ муддатли можарога киришиши керак. Илтимос, бундай қилманг, бу бизнинг Эронга ҳам, бошқа мамлакатларга ҳам маслаҳатимиз."

 

Фидан, Ар-Риёддаги йиғилишда асосий мавзу Эрон ҳужум қилган давлатлар бўлганини ва Туркиянинг позицияси ҳеч қандай провокацияга йўл қўймаслик эканини таъкидлади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил мусулмон давлатларининг бир-бири билан уришишини хоҳлайди — Туркия ТИВ раҳбари | Zamon.uz