Жаҳон

Покистонда Яқин Шарқдаги вазият бўйича музокаралар ўтказилади

29-30 март кунлари Саудия Арабистони, Туркия ва Миср ташқи ишлар вазирлари Исломободга ташриф буюради.

Покистонда Яқин Шарқдаги вазият бўйича музокаралар ўтказилади

Покистон якшанба куни Саудия Арабистони, Туркия ва Миср ташқи ишлар вазирларини Яқин Шарқдаги уруш бўйича музокаралар учун қабул қилади. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб Arab News хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ва Миср ташқи ишлар вазири доктор Бадр Абдуллатти 29-30 март кунлари Покистонлик ҳамкасби Ишоқ Дарнинг таклифига биноан Исломободга ташриф буюради.

 

Покистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, ташриф давомида ташқи ишлар вазирлари минтақадаги кескинликни юмшатишга қаратилган саъй-ҳаракатлар каби бир қатор масалалар бўйича чуқур муҳокамалар ўтказади.

 

“Ушбу ташриф Покистоннинг ушбу мамлакатлар билан ўзаро манфаатли кўп қиррали соҳалардаги ҳамкорлиги ва мувофиқлаштиришини янада мустаҳкамлаш учун имконият яратади”, дейилади баёнотда.

 

Шунингдек, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф шанба куни Эрон президенти Мас;уд Пезешкиён билан бир соатлик телефон суҳбати ўтказганини маълум қилди.

 

“Мен Покистоннинг Исроилнинг Эронга қарши давом этаётган ҳужумларини, жумладан, яқинда фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳужумларни қатъий қоралашини яна бир бор таъкидладим ва Покистоннинг жасур Эрон халқи билан бирдамлигини билдирдим”, деди Шариф  ва Пезешкиёнга Покистоннинг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолагани учун миннатдорчилик билдирганини қўшимча қилди.

 

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан аввалроқ учрашув дастлаб Туркияда режалаштирилганини айтган эди. Кейинроқ Фидан Покистон расмийларининг ўз мамлакатларида қолишлари шарт бўлганлиги сабабли учрашув Покистонга кўчирилганини билдирди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Покистонда Яқин Шарқдаги вазият бўйича музокаралар ўтказилади | Zamon.uz