Жаҳон

Россия 1 апрелдан бошлаб бензин экспортини тўхтатади

Мазкур чора бошқа давлатлар билан тузилган келишувларга ҳамда дизель ёнилғисига татбиқ этилмайди.

Россия 1 апрелдан бошлаб бензин экспортини тўхтатади

Ёнилғи нархларининг ошиб бориши фонида Россия 1 апрелдан бензин экспортини тўхтатади.Бу ҳақда "ТАСС" агентлигига таяниб, DW хабар бермоқда. 

 

Таъкидланишича, қарор ички бозорни барқарорлаштириш ва ёқилғи нархларининг ошишининг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.

 

Россия Энергетика вазирлиги томонидан тайёрланаётган тегишли қарорга кўра, тақиқ мамлакатнинг барча бозор иштирокчиларига татбиқ этилади. Шу билан бирга, тақиқ Россия ҳукумати бошқа давлатлар билан тузган ҳукуматлараро келишувлар доирасидаги етказиб беришларга ҳамда дизель ёнилғисига татбиқ этилмайди.

 

Ҳукумат матбуот хизмати бу чора “ички бозорни устувор таъминлаш ва бензин нархларини барқарорлаштиришга” хизмат қилишини билдирган.

 

Шунингдек, Энергетика вазирлиги мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш ҳажми 2025 йил март ойидаги даражада сақланиб қолишини маълум қилган. Бу эса ички бозордаги нефть маҳсулотлари етказиб берилишини барқарор таъминлашга имкон беради.

 

“Газпром нефть” компанияси раҳбари Александр Дюков Президент Владимир Путин иштирокидаги Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи йиғилишидабензин экспортини тақиқлаш зарурлигини таъкидлади. Дюковнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши натижасида жаҳон бозорида нефть ва нефть маҳсулотлари нархи кескин ошган. Шу сабабли, ички бозордан бензинни юқори нархларда сотиш имконияти мавжуд бўлган ташқи бозорларга оқиб кетишининг олдини олиш лозим.

 

Бундай тақиқлар Россияда биринчи марта жорий этилаётгани йўқ. Украина билан уруш бошланганидан сўнг ва Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар ортидан мамлакат ҳукуматлари бир неча бор шундай чекловлар киритган. Охирги марта бензин экспорти бўйича чекловлар 2026 йил январь ойида юмшатилган эди.

 

Шунингдек, 25 мартга ўтар кечаси Украина Ленинград вилоятидаги Уст-Луга портига зарба берган, бу эса Россиянинг нефть маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини янада чеклаган. 

 

"Коммерсант" манбасига кўра, ушбу ҳолат яқин вақт ичида мамлакатда нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмининг камайишига олиб келиши мумкин.

 

Эронга қарши АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари жаҳон нефть бозорида кескин тебранишларга сабаб бўлмоқда. Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракат тўхташи глобал нефть етказиб беришнинг тахминан 20 фоизига таъсир қилган. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия 1 апрелдан бошлаб бензин экспортини тўхтатади | Zamon.uz