Жаҳон

Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Зарбалар оқибатида туғуруқхона томи шикастланган, ходимлар ва беморлар эвакуация қилинган.

Россиянинг Украинага ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди

28 мартга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Одесса ва Кривой Рог шаҳарларига дронлар билан ҳужум уюштирди. Оқибатда камида уч киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб фуқаролар жароҳатланган.

 

Одесса шаҳар ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, шаҳар икки марта дронлар билан нишонга олинган. Ҳужумлар натижасида жароҳатланганлардан бири шифохонада вафот этган. Яна камида 11 киши, жумладан бир нафар бола жароҳат олган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида туғуруқхона томи шикастланган, Приморский туманида кўп қаватли уйлар зарар кўрган ва ёнғинлар юзага келган. Шунингдек, Ҳажибей туманида ҳам ёнғинлар қайд этилган, Киев туманида эса нотурар жой бинолари шикастланган ва турар жойларда ойналар синган.

 

Шу билан бирга, Кривой Рог шаҳрига ҳам дронлар билан оммавий ҳужум амалга оширилган. 

 

Днепропетровск вилояти расмийларига кўра, саноат корхонасига зарба берилган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.

 

Расмийлар ҳодиса юзасидан текширув ишлари давом этаётганини билдирган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.