Жаҳон

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар, масжидлар, Қуръон курслари ва Фатво маркази фаолияти ҳақида гапириб берди.

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳридаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний етакчилари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Янги Ўзбекистондаги диний ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, мамлакатимиз масжидлари, Қуръон курсларининг фаолияти, минтақада ягона бўлган Фатво маркази, имом ва қори­ларнинг хорижий сафарлари швециялик соҳа вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

 

Муфтий ҳазратлари Рамазон ҳайити арафасида Президент ташаббуси билан очилган Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий масжид-мажмуаси халқимизга тўҳфаси ҳақида сўзлаб, Швеция вакилларини ушбу мажмуалар билан яқиндан танишишга таклиф этди.

 

Масжид бош имоми Маҳмуд Халфий Ўзбекистон тарихидаги буюк мутафаккирлар — Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби олималар ва Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек сингари олимларнинг илм-фанга қўшган ҳиссаси, шунингдек, бугунги кунда мамлакат тараққиёти ҳақида сўзлаб берди.

 

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Кристиан Камил Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ўхшашликларни таъкидлаб, делегациялар ўртасидаги мулоқотнинг ижобий натижалар беряптганини қайд қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди | Zamon.uz