Жаҳон

Швецияда Ўзбекистоннинг экстремизмга қарши кураш тажрибаси юқори баҳоланди

24–25 март кунлари Стокголмда бўлиб ўтган халқаро семинарда Ўзбекистон делегацияси томонидан “Меҳр” операцияси ва диний бағ‘рикенгликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган самарали чора-тадбирлар тақдим этилди.

Швецияда Ўзбекистоннинг экстремизмга қарши кураш тажрибаси юқори баҳоланди

Жорий йилнинг 24–25 март кунлари Швеция парламенти – Риксдагда “Ўзбекистонда диний бағ‘рикенглик, экстремизмга қарши кураш ва террористик гуруҳларнинг собиқ аъзоларини реинтеграция қилиш тажрибаси” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

 

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси биринчи ўринбосари Давронбек Маҳсудов, Яҳудийлар диний жамоаси раиси Аркадий Исахаров, Немис лютеран черкови раиси Людмила Шмидт, Олий Мажлис депутати Дилором Фозиева ҳамда таниқли диншунос экспертлардан иборат делегация Стокголмга ташриф буюрди.

 

Семинарда Риксдаг депутатлари, Шветсия ҳукумати аъзолари, сиёсий ва эксперт доиралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, диний жамоалар ва ОАВ вакиллари, Стокголмда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар элчилари – жами 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

 

Ўзбекистон делегацияси томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, виждон эркинлиги ва бағ‘рикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги тизимли чора-тадбирларнинг самарали натижалари тақдим этилди. Жумладан, “Меҳр” операцияси орқали низоли ҳудудлардан қайтарилган Д.Н. ўз чиқишида Ўзбекистонда адашган шахсларга нисбатан қўлланилаётган кечиримлилик ва жаҳолатга қарши маърифат билан кураш сиёсатининг амалий моҳиятини очиб берди.

 

Швеция расмийлари ва халқаро экспертлар Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолади. Риксдагнинг “Швеция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раҳбари, таниқли сиёсатчи Бйорн Содер Ўзбекистоннинг экстремизмга қарши курашдаги илғор тажрибасини ўрганиш икки давлат манфаатларига мос эканини таъкидлади. Швеция ТИВнинг динлараро мулоқот бўйича махсус вакили, элчи Кристиан Камил “Меҳр” операцияларини радикаллашув илдизига берилган кучли зарба деб атаб, Ўзбекистон тажрибаси динлараро мулоқот хавфсизликнинг энг мустаҳкам пояси эканини исботлаганини қайд этди.

 

Швеция хавфсизлик ва тараққиёт сиёсати институти директори, сиёсатшунос Свантe Корнелл Ўзбекистоннинг мусулмон дунёси тарихидаги ўрни ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан очилган Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятига тўхталиб, радикаллашувга қарши маънавий ва ижтимоий усуллар билан курашиш самарадорлигини алоҳида эътироф этди.

 

Семинар якунида томонлар бу каби очиқ мулоқотлар Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Швецияда Ўзбекистоннинг экстремизмга қарши кураш тажрибаси юқори баҳоланди | Zamon.uz