Ўзбекистон

Сирдарёлик йигит вирус дастур орқали фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлагани аниқланди

У Теlegram орқали зарарли дастур тарқатиб, 200 дан ортиқ фуқаронинг пулини ўзлаштирган.

Сирдарёлик йигит вирус дастур орқали фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлагани аниқланди

Telegram мессенжери орқали зарарли иловаларни тарқатиб, фуқароларнинг банк карталаридан пул ечиб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ички ишлар органларига Кармана туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, турмуш ўртоғига тегишли банк пластик картасидан 22 миллион сўм маблағ номаълум тарзда ечиб олинганини билдирган. Ҳолат юзасидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилган.

 

Аниқланишича, жиноятга алоқадор шахс 2004 йилда туғилган Сирдарё вилояти фуқароси бўлиб, у Paynet тўлов тизими орқали гўёки доимий даромад топиш мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган. Шу йўл билан у турли ҳудудларда яшовчи тўққиз нафар фуқарони якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказишга ундаган ва уларнинг аккаунтларидан фойдаланган.

 

Шунингдек, гумонланувчи Telegram мессенжери орқали APK форматидаги зарарли иловаларни тарқатиб, фуқароларнинг мобил қурилмаларини вирус билан зарарлаган. Натижада у ушбу қурилмаларга уланган банк карталаридан пул маблағларини ечиб олган ҳамда ҳар бир транзаксиядан 5–7 фоиз миқдорида улуш олиб турган.

 

Тезкор тадбирлар давомида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ушбу шахс қўлга олинди. Ҳозирга қадар у томонидан содир этилган 121 та кибержиноят аниқланган.

 

Маълумотларга кўра, гумонланувчи жами 211 нафар фуқарога тегишли банк карталаридан 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний равишда ўзлаштирган ва бу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарёлик йигит вирус дастур орқали фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлагани аниқланди | Zamon.uz