Ўзбекистон

Тошкентда 100 дан ортиқ дарахт ноқонуний кўчириб ўтказилгани аниқланди

Табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

Тошкентда 100 дан ортиқ дарахт ноқонуний кўчириб ўтказилгани аниқланди

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, "Юнона" МФЙ, Абу Али ибн Сино кўчаси ҳудудида 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтказилгани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.  Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ўрганиш давомида 107 туп дарахт, яъни 12 туп можжевелник (арча) ҳамда 95 туп Элдор қарағайи қуриб қолганлиги аниқланди.

 

Хабарга кўра, бу дарахтларни кўчириш юзасидан Тошкент шаҳар экология бош бошқармасига мурожаат қилинган ва бошқарма томонидан рад жавоби берилган. Шунга қарамасдан дарахтлар ноқонуний тарзда кўчириб ўтқазилган.

 

Ҳуқуқбузарлик натижасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 ноябрдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон қарорига кўра, табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.

 

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.