Ўзбекистон

Тошкентда давлат божини тўламаган МЧЖнинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашинани аукцион орқали қарздорлик ҳисобидан сотиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкентда давлат божини тўламаган МЧЖнинг машинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига суд ва бошқа органлар қарорларига асосан қарздор “S.M.” МЧЖдан давлат фойдасига жами 6 млрд 237 млн 607 минг сўм давлат божи ва солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ҳамда ижро иши қўзғатилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан юқоридаги қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли барча мол-мулкларга тақиқ ўрнатилган ҳамда белгиланган тартибда қидирув эълон қилинган.

 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “LI XIANG L9” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Ҳозирда мазкур хатланган автотранспорт воситаси баҳоланиб, аукцион орқали қарздорлик ҳисобидан сотиш чоралари кўрилмоқда.

 

Қарздор томонидан ушбу жараён давомида қарздорлик тўлиқ қопланган тақдирда, автотранспорт воситаси мулк эгасига қайтарилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда давлат божини тўламаган МЧЖнинг машинаси хатланди | Zamon.uz