Ўзбекистон

Тошкентда МИБ орқали уй ўз эгасига олиб берилди

Маълум бўлишича, фуқаро уйни бошқа одамга сотган бўлсада, унда яшаб келган.

Тошкентда МИБ орқали уй ўз эгасига олиб берилди

Суд ҳужжатига кўра, қарздор фуқаро С.С. ва бошқалар ундирувчи T.С.гa мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Янгиҳаёт тумани, Машъал МФЙда жойлашган уй-жойдан бошқа турар жой бермасдан мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланган.

 

Аниқланишича, фуқаролар ўртасида қарз муносабати юзага келган бўлиб, қарздор фуқаро муайян миқдордаги пул маблағини олиш мақсадида ўз уйини таниши номига нотариал тартибда расмийлаштириб берган. Қарз шартномасида олинган маблағни 12 ой ичида қайтариш белгиланган.

 

Бироқ белгиланган муддатда қарз маблағи қайтарилмаган. Шундан сўнг пул берган шахс мазкур уйни бошқа шахсга сотган. Шу билан бирга, уй сотилганига қарамасдан қарздор фуқаро ушбу хонадонда яшашни давом эттирган.

 

Уйни сотиб олган учинчи шахс мазкур ҳолатдаги қарз муносабатларидан бехабар бўлган ҳолда судга мурожаат қилган ва суд томонидан уй-жойни унга топшириш ҳақида қарор қабул қилинган.

 

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувига 2026 йил 12 февраль куни келиб тушган. Қарздорга ижро иши юритиш қўзғатилгани ҳақида қарор юборилган.

 

Бироқ суд ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси Ш.Аҳмадбекова томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Натижада жорий йилнинг 13 март куни мазкур хонадондан қарздор ва бошқалар белгиланган тартибда чиқарилиб, уй-жой қонуний эгасига топширилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда МИБ орқали уй ўз эгасига олиб берилди | Zamon.uz