Жаҳон

Ҳусийлар урушга кирди — NYT

Ҳусийлар шанба куни Исроилга ракета зарбаси берганини расман тасдиқлади.

Ҳусийлар урушга кирди — NYT

Сўнгги маълумотларга кўра, Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳ — ҳусийлар шанба куни Исроилга қарши баллистик ракета ҳужуми уюштирганини эълон қилди. Бу эса Яқин Шарқдаги тобора кенгайиб бораётган урушда яна бир фронт очилгандек таассурот қолдирди. Бу ҳақда The New York Times хабар қилди.

 

CNN нашрининг ёзишича, Исроил томонидан тутиб қолинган баллистик ракета Исроил томонидан босиб олинган босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг жанубида жойлашган Исроил ҳарбий объектларини нишонга олган. 

 

Жума куни АҚШ расмийлари маълум қилишича, Эрон томонидан Саудия Арабистонидаги ҳарбий базага уюштирилган ракета ва дрон ҳужуми натижасида 12 нафар америкалик ҳарбий яраланган, улардан иккитаси оғир аҳволда. Бу уруш бошланганидан буён АҚШ мудофаа тизимидаги энг жиддий бузилишлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

Ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сарий ҳужумлар “тажовуз тўхтамагунча давом этишини” таъкидлади. Бу баёнот АҚШ-Исроилнинг Эрон билан уруши ҳамда Исроилнинг Ливандаги яна бир Эронпараст гуруҳ — “Ҳизбуллоҳ”га қарши олиб бораётган кампаниясига ишора қилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳусийлар урушга кирди — NYT | Zamon.uz