Ўзбекистон

Ўзбекистон Лесото билан дипломатик алоқа ўрнатди

Лесото қироллиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 166-мамлакат бўлди.

Ўзбекистон Лесото билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Лесото қироллиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 27 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Лесото ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

 

Лесото Қироллиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 166-мамлакат бўлди. Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лесотонинг БМТдаги миссияси раҳбари Матете Нена имзолади.

 

Хабарга кўра, бўлиб ўтган суҳбат чоғида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. 

 

Икки томонлама алоқаларни давом эттириш, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини излаб топиш бўйича келишувга эришилди.

 

Маълумот ўрнида, 2025 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Палау давлат вазири Густав Айтаро Нью-Йорк шаҳрида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзолаган эди. Тинч океанининг ғарбий қисмида жойлашган ушбу архипелаг-давлат Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 165-мамлакат бўлган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.