Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий табиий мерос объектларига доир талаблар белгиланди

Қурилишлар фақат табиий ва экологик тоза материаллардан амалга оширилади, талаблар бузилган тақдирда ишлар тўхтатилади ва зарар қопланади.

Ўзбекистон миллий табиий мерос объектларига доир талаблар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу Низом миллий табиий мерос объектларининг мақоми, турлари, рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳудудларида қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини белгилайди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Миллий табиий мерос объектлари қуйидаги турларга бўлинади:

Биологик — 50 йиллик ва ундан ортиқ ёшдаги дарахтлар, реликт дарахтзорлар, қимматбаҳо дарахт турлари, табиий ландшафт ва экотизимлар, биосфера қўриқхоналари, Ramsar конвенцияси объектлари, диққатга сазовор табиий жойлар, мавсумий табиий ҳодисалар;

 

Геологик — геологик кесимлар, геоморфологик объектлар, табиий геологик тузилма, глобал геопарклар, физиографик тузилмалар, шифобахш конлар ёки ётқизиқли ҳудудлар;

 

Гидрологик — табиий сув ҳавзаси, шаршара, булоқ, кўл ва дарёлар;

 

Палеонтологик — қадимги ҳаёт шакллари қолдиқлари.

 

Низомга кўра, миллий табиий мерос объектларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилади. Ушбу объектлар Умумжаҳон маданий ва табиий мероси ҳамда Ramsar конвенцияси рўйхатга, шунингдек, Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари ва Глобал геопарклар тармоғига киритилиши мумкин.

 

Миллий табиий мерос объекти ҳудудида қуйидаги фаолиятлар тақиқланади: табиий ресурсларни қазиб олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказиш, ноқонуний қурилиш, дарахт ва буталарни кесиш, гидрологик ва гидродеологик режимни ўзгартириш, тупроқ эрозияси, чиқиндиларни сақлаш, заҳарли моддалар ва минерал ўғитларни ишлатиш, саноат мажмуалари ва бошқа экологик хавфли объектлар фаолияти.

 

Қурилиш ишларида иншоот баландлиги, ташқи кўриниши ва ишлатиладиган материаллар маҳаллий ландшафтга мос бўлиши, табиий ва экологик тоза материаллардан фойдаланилиши талаб этилади. Рельефни ўзгартириш, дарахт ва ўсимликларга зарар етказиш ва сув объектларини бузиш тақиқланади. Талаблар бузилган тақдирда ишлар тўхтатилади ва айбдор шахслар зарарларни қоплаш мажбуриятига юкланади.

 

Низом миллий табиий мерос объектларининг муҳофазасини мустаҳкамлаш, биохилма-хилликни сақлаш ва ҳудудларнинг табиий ҳолатини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.