Ўзбекистон

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун қабул қилинди

Мазкур қонун билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

 

Маълум қилинишича, қонун билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, ушбу қонун билан:

 

• қонунчиликка исломий банк фаолияти, исломий молия операциялари, исломий молия стандартлари ҳамда инвестициявий омонат (депозит) тушунчалари киритилмоқда;

 

• исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия жорий қилиниб, мазкур лицензияни олиш бўйича аниқ талаблар ўрнатилмоқда;

 

• исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга банклар томонидан амалга ошириладиган исломий молия операциялари рўйхати келтирилмоқда;

 

• исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга бевосита савдо фаолиятини амалга оширишга ҳамда юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни чекловларсиз олишга рухсат берилмоқда;

 

• исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ва банкларда исломий молия кенгашини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига доир талаблар белгиланмоқда.

 

Шунингдек, исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб берилмоқда.

 

Исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

 

Қонунга кўра,  банкда 5 нафар аъзодан иборат бўлган Марказий банкнинг исломий молия кенгаши ташкил этилади. 

 

Исломий молия фаолияти доирасида жами даромадлар таркибига қуйидаги даромадлар киритилади:

 

• исломий молия фаолияти бўйича мукофот тарзидаги даромад;

 

• исломий суғурта ва исломий қайта суғурта ташкилотининг суғурта, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича даромади.

 

Қуйидагилар ҚҚС солишдан озод қилинади:

 

• исломий қимматли қоғозлар (сертификатлар) билан боғлиқ операциялар. 

 

• исломий молия фаолияти доирасида ишончли бошқарув (воситачилик) шартномалари асосида банк ва микромолия ташкилоти томонидан ишончли бошқарувнинг муассисига (комитентга) пулли асосда кўрсатилган хизматлар;

 

• исломий молия фаолияти доирасида мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) беришда ушбу мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) бериш бўйича барча ижара тўловлари суммаси ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ;

 

• банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молия фаолияти доирасида тузиладиган шартномалар бўйича мижозга (харидорга) реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама. 

 

Исломий молия фаолияти доирасида кўчмас мулкларни молиявий ижарага (исломий ижарага) берувчи банклар ва микромолия ташкилотлари мол-мулк солиғи тўловчилари деб аталади.

 

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.