Ўзбекистон

Ўзбекистонда сув танқислигининг олдини олиш бўйича 2026-йилги дастур тасдиқланди

Сувни тежайдиган ҳовузлар қуриш ва сув танқислигининг олдини олиш учун жами 120 миллиард сўм ажратилади.

Ўзбекистонда сув танқислигининг олдини олиш бўйича 2026-йилги дастур тасдиқланди

Ўзбекистон ҳукуматининг ирригация тизимларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув танқислигининг олдини олишга қаратилган 2026 йилга мўлжалланган қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини сувни тежайдиган технологиялар орқали суғориш учун сув ҳовузлари қуриш ишларига 60 миллиард сўм йўналтирилади. 

 

Шунингдек, сув танқислигини юмшатиш бўйича қўшимча чора-тадбирларга яна 60 миллиард сўм ажратилади.

 

Ҳужжат билан 2026 йилда амалга ошириладиган каналларни бетонлаштириш ва реконструкция қилиш лойиҳалари, сув ҳовузлари қуриш бўйича манзилли рўйхатлар ҳамда сув танқислигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

 

Қарорга кўра, мазкур лойиҳалар вазирлик тизимидаги ҳудудий “Сувқурилишинвест” давлат муассасалари буюртмачилигида амалга оширилади. Лойиҳаолди ҳужжатлари уч кун ичида тайёрланиб, ўн кун муддатда лойиҳа ташкилотлари аниқланади. Кейинги босқичда икки ой ичида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинади.

 

Экспертиза хулосалари олинган объектларда уч ҳафта ичида бош пудратчилар аниқланиб, қурилиш-монтаж ишлари бошланади.

 

Шунингдек, ҳудудларда сув ҳовузлари қуриш учун ер участкаларини ажратиш чоралари кўрилади. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган лалми ва бўз ерлардан 2 гектаргача майдон ажратилиши белгиланган.

 

Бетонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида каналларда сув очиш ва ёпиш бўйича режа-графиклар тасдиқланади ҳамда пудрат ташкилотлари учун зарур иш фронти яратилади.

 

Бундан ташқари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги ташкилотлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида лойиҳалар доирасида каналлар қирғоқларидаги ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кўчириш, зарур ҳолларда кесиш ишлари белгиланган тўловлардан озод этилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.