Жаҳон

БАА Эрон фуқаролари учун яшаш рухсатномаларини бекор қилди — ОАВ

Шунингдек, БАА Эроннинг юзлаб миллиард долларлик активларини блоклагани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.

БАА Эрон фуқаролари учун яшаш рухсатномаларини бекор қилди — ОАВ

Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари барча Эрон фуқаролари учун берилган яшаш рухсатномаларини бекор қилган. Бу ҳақда Tehran Times нашри маълум қилган.

 

Манбага кўра, мазкур қарор минтақада кескинлашиб бораётган ҳарбий-сиёсий вазият фонида қабул қилинган бўлиб, у “олтин виза” дастури орқали берилган рухсатномаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, нашрда БАА томонидан Эроннинг қарийб 530 миллиард доллар миқдоридаги активлари блоклангани ҳам қайд этилган.

 

Бироқ ҳозирча ушбу маълумотлар Амирликлар расмийлари томонидан расман тасдиқланмаган.

 

Сўнгги ҳафталарда Эрон ва АҚШ–Исроил иттифоқи ўртасидаги кескинлик кучайиб бормоқда. Хусусан, 26 март куни Абу-Дабида уриб туширилган дрон парчалари қулаб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, уч киши жароҳат олгани хабар қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий операция бошланганидан сўнг, Теҳрон Исроилга ҳамда Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига, жумладан БААдаги базаларга ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

БАА Эрон фуқаролари учун яшаш рухсатномаларини бекор қилди — ОАВ | Zamon.uz