Жаҳон

Чеченистонда кучли ёғингарчилик сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 300 дан ортиқ қутқарувчи жалб этилган.

Чеченистонда кучли ёғингарчилик сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Чеченистонда кучли ёғингарчилик ва дарёларда сув сатҳининг кескин кўтарилиши сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Тегишли қарорни республика раҳбари Рамзан Қодиров имзолаган.

 

Маҳаллий расмий манбаларга кўра, кучли ёмғир ҳамда айрим ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар оқибатида бир қатор ҳудудларда сув тошқинлари хавфи юзага келган. Фавқулодда вазият ҳудудига Грозний ва Аргун шаҳар округлари ҳамда Гудермес, Ножай-Юрт, Шали, Урус-Мартан, Курчалой, Ведено, Итум-Кале, Шарой ва Шатой туманлари киритилган.

 

Маълумотларга кўра, 29 март куни Гудермес туманидаги Кундухово қишлоғидан 500 нафар фуқаро, жумладан 190 нафар вояга етмаган бола эвакуация қилинган. Айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланган. Хусусан, Аргун ва Гудермес шаҳарларидаги кўприкларга шикаст етгани сабабли йўллар вақтинча ёпилган.

 

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари учун 301 нафар қутқарувчи ҳамда 66 та махсус техника жалб этилган.

 

Кучли ёғингарчилик Кавказ минтақасининг бошқа ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатган. Хусусан, Махачқала шаҳрида ҳам фавқулодда ҳолат жорий этилиб, юзлаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.