Жаҳон

Эронда ҳарбий хизмат учун энг қуйи ёш чегараси 12 ёшга туширилди

Болалар разведка, патруллик ва Басиж назорат пунктларидаги хизматларга жалб қилиниши мумкин.

Эронда ҳарбий хизмат учун энг қуйи ёш чегараси 12 ёшга туширилди

Эронда ҳарбий хизматга жалб этиш бўйича энг қуйи ёш чегараси 12 ёшгача туширилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) раиси ўринбосари Раҳим Надалий баёнот берди, деб хабар қилмоқда Al Arabiya.

 

Маълумотларга кўра, расмийлар 12–13 ёшли ўсмирларни ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга қўшилишга чақирмоқда. Телеканал хабарига кўра, ушбу ёшдаги болалар разведка фаолияти, тезкор патруллик, шунингдек Басиж назорат-ўтказиш пунктларида хизмат қилиш каби вазифаларга жалб қилиниши мумкин.

 

Бундан ташқари, улар ҳарбий қисмлар учун озиқ-овқат тайёрлаш, ярадор аскарларни парваришлаш ва бошқа ёрдамчи хизматларда ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

 

Хабарда таъкидланишича, мактаб ўқувчиларини ҳарбий хизматга жалб қилиш ташаббуси “Эронликлар учун” деб номланган дастур доирасида амалга оширилмоқда.

 

Al Arabiya маълумотига кўра, бундай қарор Эроннинг болаларни ҳарбий амалиётларда қўллашни чеклаш бўйича халқаро мажбуриятларига зид бўлиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда ҳарбий хизмат учун энг қуйи ёш чегараси 12 ёшга туширилди | Zamon.uz