Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди
Баҳриев инсульт туфайли Тошкентдаги шифохонага ётқизилган эди.

Таниқли журналист, публисист ва таржимон Карим Баҳриев оғир хасталик сабаб 64 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Сал аввал К. Баҳриев инсульт билан Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча зарур муолажалар кўрсатилганига қарамай, у жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
Zamon.uz марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.







