Ўзбекистон

Тошкентда пойга уюштирган икки ҳайдовчи 10 суткага қамалди

27 ва 21 ёшли ҳайдовчилар Lacetti ҳамда Onix’da пойга уюштиргани аниқланган.

Тошкентда пойга уюштирган икки ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Тошкентда йўл қатнов қисмида пойга уюштириб, жамоат тартибини бузган икки нафар ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 27 март куни соат 03:40 атрофида пойтахтнинг Олмазор тумани кўчаларидан бирида Lacetti ва Onix русумли автомобилларда пойга уюштирилаётгани, йўл ҳаракати қоидалари ҳамда жамоат тартиби бузилаётгани юзасидан хабар келиб тушган.

 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳудуддаги кузатув камералари ёзувлари ва воқеа гувоҳларининг кўрсатмалари ўрганилиб, суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада ҳуқуқбузарликни 27 ёшли Рамз Исломов ҳамда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов содир этгани аниқланган.

 

Мазкур автомобиллар жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар судга тақдим этилган. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг қарорига кўра, ҳар икки ҳайдовчига нисбатан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Ҳайдовчилар ўз қилмишидан пушаймон эканини билдириб, фуқаролардан узр сўраган. ЙҲХБ вакиллари ушбу ҳолатдан жабрланган фуқаролар бўлса, ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўраган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда пойга уюштирган икки ҳайдовчи 10 суткага қамалди | Zamon.uz