Андижонда автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

Андижонда автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб тушгани юзасидан видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Андижон сув таъминоти” расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги Фаробий номли МФЙ (мурожаатда Пиёзпоя дейилган) да марказий оқова сув тармоғида носозлик юзага келганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган.
Хабарга кўра, бу марказий оқова сув тармоғида носозлик юзага келгани оқибатида юз берган.
Ҳозирда "Андижон сув таъминоти" АЖ томонидан ҳолатни ўрганиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.








