Жаҳон

АҚШ айрим чет элликлар учун бошпана аризаларини кўриб чиқишни қисман қайта бошлайди

Чекловлар Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги 39 та мамлакат фуқароларига татбиқ этилган бўлиб, уларнинг АҚШга кириши тўлиқ ёки қисман чекланган эди.

АҚШ айрим чет элликлар учун бошпана аризаларини кўриб чиқишни қисман қайта бошлайди

CBS News манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ расмийлари чет эл фуқаролари томонидан берилган бошпана аризаларини кўриб чиқиш жараёнини қисман қайта тиклашни режалаштирмоқда. Ушбу жараён 2025 йил ноябрь ойида Вашингтон марказида мигрант томонидан Миллий гвардия аскарларига уюштирилган ҳужумдан сўнг тўхтатилган эди. Ҳужум натижасида гумондор ва икки нафар Миллий гвардия аскари жароҳат олган, кейинчалик улардан бири олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. DHS котиби Кристи Ноэм гумондор 2021 йилда Афғонистондан АҚШга олиб келинган шахс бўлганини маълум қилган.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматлари (USCIS) қарори асосида паст хавфли мамлакатлардан келган, текширувдан ўтган бошпана изловчиларнинг аризаларини кўриб чиқишга қўйилган чекловни қисман бекор қилган.

 

Ички хавфсизлик департаменти (DHS) вакилларининг таъкидлашича, чекловлар Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги 39 та мамлакат фуқароларига татбиқ этилган бўлиб, уларнинг АҚШга кириши тўлиқ ёки қисман чекланган эди.

 

Департаментга кўра, қоидаларнинг юмшатилиши мавжуд ресурсларни “юқори хавфли” ҳолатларни янада синчковлик билан текширишга йўналтириш имконини беради. Шу билан бирга, ҳар бир чет эл фуқаросининг шахсини ва хавфсизлик жиҳатларини тўлиқ текшириш амалиёти сақлаб қолинади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ айрим чет элликлар учун бошпана аризаларини кўриб чиқишни қисман қайта бошлайди | Zamon.uz