Жаҳон

Австралия ёнилғи солиғини икки баравар камайтиради

Солиқнинг камайтирилиши бензин нархини арзонлаштириб, ҳайдовчиларга пул тежаш имконини беради.

Австралия ёнилғи солиғини икки баравар камайтиради

Австралия ҳукумати глобал энергетика инқирози кучайиб бораётган бир пайтда бензин ва дизель ёқилғисига қўйиладиган акциз солиғини вақтинча икки баравар камайтиришини эълон қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Мамлакат бош вазири Антони Албанезининг маълум қилишича, мазкур чоралар 1 апрелдан 30 июнгача амал қилади ва энергия нархларининг ошиши туфайли аҳолига тушаётган молиявий босимни юмшатишга қаратилган.

 

Вазирга кўра, солиқнинг камайтирилиши бензин нархини ҳар литр учун 26,3 Австралия центи (0,18 доллар)га арзонлаштиради ва 65 литрли бакни тўлдиришда ҳайдовчиларга қарийб 19 Австралия доллари (13 АҚШ доллари) тежаш имконини беради.

 

Қарор хом нефть нархи бир баррель учун 116 доллардан ошиб, сўнгги икки ҳафтадаги энг юқори даражага чиққан пайтда қабул қилинди. Нархларнинг кескин ошишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши фонидаги кескинлик сабаб бўлаётгани қайд этилмоқда.

 

Бош вазирнинг таъкидлашича, ҳукумат оғир юк транспорт воситалари учун тўловларни ҳам уч ойга тўхтатади.

 

Шу билан бирга, Австралия қайта ишланган ёнилғининг қарийб 80 фоизини импорт қилиши боис глобал бозор тебранишлари мамлакатга сезиларли таъсир ўтказмоқда.

 

Рақобатни назорат қилувчи орган маълумотларига кўра, март ойининг охирига келиб мамлакатнинг йирик шаҳарларида дизель нархи 10 фоизга, бензин эса 8 фоизга ошган.

 

Австралия Миллий автомобиль йўллари ва ҳайдовчилар ассоциацияси вакили Петер Хоурй эса солиқ имтиёзи ёнилғи нархларининг умумий ўсишини сезиларли даражада қопламаслигини билдирди. Унинг фикрича, асосий босим солиқдан эмас, балки жаҳон бозорида нефть нархларининг ошишидан келиб чиқмоқда.

 

Энергетика вазири Крис Бовен эса мамлакатда ваҳимали харидлар оқибатида 500 дан ортиқ ёнилғи қуйиш шохобчаларида айрим турдаги ёнилғи тугаб қолганини маълум қилган. Шу билан бирга, у Австралиянинг энергия таъминоти барқарорлигини сақлаб қолаётганини ва захираларда 39 кунлик бензин ҳамда қарийб 30 кунлик дизель ва авиация ёнилғиси мавжудлигини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.