Ўзбекистон

“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади

Мазкур акция доирасида давлат идоралари ходимларига хизмат автомобилидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади

1 майдан ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм-канали хабар берди.

 

Қайд этилишича, “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялар доирасида давлат фуқаролик хизматчиларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

 

Ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

 

2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.

 

2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан чанг бўронларининг олдини олиш учун Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида “яшил девор”лар барпо этиш бошланади.

 

custom img

“Бунёдкор” стадиони атрофи мухлислар ва масъул ходимлар билан тозаланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026'га тантанали кузатилгач, стадион атрофидаги белгиланмаган жойга ташлаб кетилган чиқиндилар йиғилди.

custom img

25 май куни давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автомашиналаридан фойдаланиш тақиқланади

25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Белгиланган талабларга амал қилмаган ходимлар жавобгарликка тортилади.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

Ҳужумни содир этган шахс Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ташланган.

custom img

Наманганда гуллар билан безатилган 300 дан ортиқ автомобиль шаҳар бўйлаб ҳаракатланди

Zamon.uz мухбири Наманганда ўтказилаётган 65-халқаро Гуллар фестивалидан фоторепортаж тайёрлади.

custom img

Тошкентда Тesla'ни  214 км тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳайдовчи ўз мурожаатида юқори тезликда ҳаракатлангани учун пушаймон эканини айтган.

custom img

Наманганда Медиа ҳафталик якунланди

Ҳафталик давомида сунъий интеллект, фактчекинг ва замонавий коммуникациялар мавзуларида муҳокамалар ўтказилди.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби билан учрашди

Учрашувда америкалик ҳамкорлар билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Наманган Гиннес рекордлар китобига киритилди

Бу ютуқ вилоятнинг ободонлаштириш, экология ва туризм соҳаларидаги салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"