Жаҳон

Эрон АҚШнинг разведка самолётига зарба берди

Шикастланган Boeing E-3 Sentry AWACS самолётини янги Boeing E-7 Wedgetail билан алмаштириш 700 миллион долларга тушиши мумкин.

Эрон АҚШнинг разведка самолётига зарба берди

Эроннинг Саудия Арабистонидаги авиабазасига амалга оширилган ҳужуми натижасида, Америка ҳарбийлари Boeing E-3 Sentry AWACS разведка самолёти жиддий зарар кўрган бўлиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

BBC маълумотларига кўра, интернетда тарқалган ва текширилган спутник суратларида E-3 Sentry самолётининг жиддий шикастлангани, ҳатто иккига бўлингандай кўрингани акс эттирилган. Суратлар Ар-Риёддан тахминан 100 км жануби-шарқда жойлашган “Шаҳзода Султон” авиабазасида олингани аниқланган.

 

Таҳлилчилар суратлардаги объектлар — устунлар, омборлар ва майдон белгилари — спутник тасвирлари билан тўлиқ мос келганини таъкидлаган.

 

Ҳозирга қадар АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот бермаган. 

 

Эроннинг  Fars агентлиги эса, E-3 самолётига Shahed дрони зарба берганини хабар қилган. BBC эса 11 март куни олинган спутник тасвирларида авиабазада E-3 самолёти қайд этилганини маълум қилган, аммо бу айнан шу самолёт эканлиги ҳозирча аниқ эмас.

 

E-3 AWACS самолёти Boeing 707 асосида ишлаб чиқилган бўлиб, орқа қисмидаги айланувчи радар орқали узоқ масофадаги нишонларни аниқлаш имконини беради. У 270 миллион доллардан- 300 миллион долларгача баҳоланади.У ҳарбий операцияларда эрта огоҳлантириш ва ҳаво жангида назоратни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

 

The Wall Street маълумотига кўра, шикастланган Boeing E-3 Sentry (АWАCС) самолётини янги Boeing E-7 Wedgetail билан алмаштириш 700 миллион долларга тушиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон АҚШнинг разведка самолётига зарба берди | Zamon.uz