Жаҳон

Эрон Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда

Ҳозирча транзит учун аниқ миқдордаги тўлов эълон қилинмаган.

Эрон Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда

Теҳрон Ҳурмуз бўғози орқали транзит юк ташиш учун тўлов жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик қўмитаси аъзоси Алаэддин Боружерди маълум қилган.

 

Унинг сўзларига кўра, парламент томонидан тегишли қонун лойиҳаси қабул қилингач, мазкур сув йўли орқали ўтиш янги тизим асосида бошқарилади. Қонун лойиҳасида кемалар хавфсизлиги ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари транзит учун олинадиган тўловлар орқали қопланиши назарда тутилган.

Ҳозирча транзит учун аниқ миқдордаги тўлов эълон қилинмаган.

 

Аввалроқ халқаро денгиз нашри Lloyd’s List 20 март куни Эрон Ҳурмуз бўғози орқали транзит учун бож жорий этгани ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотига кўра, тасдиқланган ташувчилар учун “хавфсиз йўлак” ташкил этилган бўлиб, айрим операторлар транзит учун тахминан 2 миллион доллар тўлаган.

 

Шунингдек, Эрон кемаларни рўйхатдан ўтказиш орқали расмий транзитни тасдиқлаш тизимини жорий этишни режалаштираётгани қайд этилган.

 

Мутахассислар таъкидлашича, Ҳурмуз бўғози глобал энергетика савдосида муҳим стратегик аҳамиятга эга. Ҳарбий кескинликлар бошланишидан аввал дунёдаги нефть ва нефть маҳсулотларининг 15–20 фоизи, шунингдек суюлтирилган табиий газнинг 30 фоиздан ортиғи айнан шу сув йўли орқали ташилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда | Zamon.uz