Жаҳон

Исроилнинг нефть заводига зарба берилди

Ҳужум натижасида заводда ёнғин юзага келган.

Исроилнинг нефть заводига зарба берилди

Исроилнинг Шимолий ҳудудидаги Базан нефть заводида ракета ҳужумлари оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

 

Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кадрларда заводдан тутун кўтарилаётгани акс этган. Завод илгари ҳам жорий можарода нишонга олинган эди.

 

Исроил Ёнғин ва қутқарув хизмати маълумотига кўра, саноат биноси ва ёнилғи ташувчи танкер ракета йўқ қилинганидан кейин қолган қолдиқлар билан зарарланган. Ёнғин хизмати жабрланганлар йўқлигини аммо оловнинг бошқа ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш ва ёнғин ҳудудида қолган шахсларни қидириш ишлари давом этаётганини билдирган.

 

Ракеталар қаердан учирилгани ҳозирча номаълум, аммо Исроил уруш бошланганидан бери Эрон ва Ливанддаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи томонидан мунтазам ҳужумларга дуч келмоқда.

 

Аввалроқ Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳ — “Ҳусийлар” шанба куни Исроилга қарши баллистик ракета ҳужуми уюштирганини эълон қилганини хабар бергандик.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Исроилнинг нефть заводига зарба берилди | Zamon.uz