Жаҳон

Италияда машҳур рассомларнинг миллионлаб евролик асарлари ўғирланди

Жиноятчилар асарларни уч дақиқа ичида олиб қочишган.

Италияда машҳур рассомларнинг миллионлаб евролик асарлари ўғирланди

Италияда Парма яқинидаги  Маняни-Рокка жамғармасининг хусусий музейидан учта машҳур рассомнинг асарлари ўғирланди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб Deutsche Welle хабар берди.

 

Қайд этилишича, жиноят 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси содир бўлган. Ўғирланган асарлар орасида Пер Огуст Ренуарнинг “Балиқлар”, Пол Сезанннинг қалам ва акварель билан ишланган “Гилосли табиат манзараси” ҳамда Анри Матисснинг акварель “Терассадаги одалиска” асарлари мавжуд.

 

Полиция маълумотларига кўра, ўғрилар тўртта бўлган. Ниқобли жиноятчилар кириш эшигини бузиб, биринчи қаватдаги заллардан бирига киришган ва дурдона асарлар билан музей боғи орқали қочиб кетишган. Бутун операция уч дақиқадан кам давом этган.

 

Маняни-Рокка жамғармаси ходимлари ҳодисани олдиндан режалаштирилган жиноят деб атаб, уни кенгайишидан видеокузатув тизими ҳамда полиция ва хавфсизлик ходимларининг тезкор аралашуви тўхтатганини билдирган. Ўғирланган асарларнинг тахминий қиймати миллионлаб евроларга баҳоланган, тергов ишлари давом этмоқда.

 

Маняни-Рокка жамғармаси хусусий музейи танқидчи ва коллекционер Луижи Маняни номи билан аталган бўлиб, унда Титсиан, Дюрер, Рубенс ва Гоя каби санъат усталарининг асарлари сақланади. Музей Италиядаги энг муҳим санъат коллекцияларидан бири ҳисобланади.

 

Санъат оламида сўнгги ойларда бошқа йирик жиноятлар ҳам содир бўлган. 2025 йил 19-октабрда Париждаги Луврдан Франция монархларининг тахминан 88 млн евро қийматдаги қимматбаҳо буюмлари ўғирланган эди. 

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Италияда машҳур рассомларнинг миллионлаб евролик асарлари ўғирланди | Zamon.uz