Ўзбекистон

“Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг финал баҳслари якунланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси мусобақа ғолиби бўлди.

“Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг финал баҳслари якунланди

Термиз шаҳридаги Сурхон арена майдонида ўтказилган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг финал баҳслари якунланди.

 

Қайд этилишича, мусобақанинг 3-ўрин учун учрашувида Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, 74-мактаб жамоаси Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, 42-мактаб жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

 

Финал учрашувида эса Қорақалпоғистон Республикаси, Бўзатов тумани, 10-мактаб жамоаси Бойсун тумани, 30-мактаб жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

 

Якуний натижаларга кўра, ўқувчи қизлар ўртасида футбол бўйича ўтказилган мусобақада:

 

1-ўрин: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, 30-мактаб жамоасига;

 

 

2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси, Бўзатов тумани, 10-мактаб жамоасига;

 

 

3-ўрин: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, 42-мактаб жамоасига насиб этди.

 

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, Спорт вазири Адхам Икрамов, вилоят ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар масъуллари, иштирокчи ўқувчи қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Мусобақа низомига кўра, республика босқичида:

 

1-ўринни қўлга киритган Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси “Дамас” автомашинаси ва 250 млн сўм пул мукофотига эга бўлди;

 

2-ўринни олган Бўзатов тумани, 10-мактаб жамоаси “Дамас” автомашинаси ва 200 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди;

 

3-ўринни олган Қумқўрғон тумани, 42-мактаб жамоаси эса “Дамас” автомашинаси ва 150 млн сўм пул мукофотига сазовор бўлди.

 

 

Шунингдек, бошқа жамоаларга Спорт вазирлиги томонидан воркаут майдончаси қуриш бўйича ваучер ва 50 млн сўм пул мукофоти, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан жами 800 млн сўм қийматдаги футбол коптоклари (ҳар жамоага 50 дона) ва бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Тадбир давомида таниқли санъаткорлар ва маданият соҳаси вакиллари иштирокида саҳна кўринишлари ва байрам концерт дастури ташкил этилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.