Наманганда ўқитувчи 6-синф болани зўрлагани айтилмоқда
Айни пайтда ўқитувчига жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

28 - март куни Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан туман ички ишлар органларига 8 - умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаган фарзандига нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Наманган мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








