Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев инфляцияни 6–6,5 фоиз даражасида ушлаб туриш вазифасини белгилади

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида саноат 7,7 фоизга, хизматлар соҳаси 15,4 фоизга ўсди, 3,5 миллиард долларлик экспорт амалга оширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев инфляцияни 6–6,5 фоиз даражасида ушлаб туриш вазифасини белгилади

Шавкат Мирзиёевга 2026 йилнинг биринчи чорагида иқтисодий кўрсаткичлар прогнозини таъминлаш ҳамда жаҳон бозоридаги беқарор вазиятнинг миллий иқтисодиётга таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки икки ойида иқтисодиётда ижобий кўрсаткичлар кузатилган. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши 7,7 фоизга, хизматлар соҳаси 15,4 фоизга ўсди. Шу даврда 3,5 миллиард долларлик экспорт амалга оширилди ва 8,3 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди.

 

Йил бошидан буён 9 та вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун республика бюджети ҳисобидан қўшимча 2,3 триллион сўм ҳамда 500 миллион доллар маблағ ажратилди. «Янги Ўзбекистон қиёфаси» мақоми берилган 33 та туман ва 330 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетларга 3,9 триллион сўм йўналтирилди.

 

Шунингдек, оғир тоифадаги 37 та туман ва 903 та маҳаллага жами 3,9 триллион сўм, маҳаллий бюджетлардан 1,3 триллион сўм ажратилди. 283 та «драйвер» лойиҳани амалга ошириш учун биринчи босқичда 1 триллион сўм маблағ йўналтирилгани қайд этилди.

 

Йил якунига қадар гавжум кўчалар, соҳилбўйи ва йўлбўйи инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун 1,2 триллион сўм, туризм салоҳияти юқори бўлган 150 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш учун 450 миллиард сўм, 400 та маҳаллада 50 та микросаноат марказини ташкил этиш учун эса 150 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, жаҳон бозоридаги кескин ўзгаришлар иқтисодиёт барқарорлиги, ташқи савдо йўлаклари ва импорт нархларига қўшимча босим келтираётгани таъкидланди. Бундай шароитда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари вазиятни олдиндан баҳолаб, турли сценарийлар асосида проактив ишлаши зарурлиги қайд этилди.

 

Инфляцияни жорий йилда 6–6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Хусусан, жаҳон бозорида нефть нархининг ошиши транспорт ва нефть-кимё маҳсулотлари таннархига таъсир кўрсатаётгани, полиэтилен ҳамда полипропилен нархларида ўсиш кузатилаётгани қайд этилди.

 

Шу муносабат билан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти, транспорт-логистика масалалари ва муқобил савдо йўлакларидан фойдаланиш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.

 

Бундан ташқари, тадбиркорларнинг хомашё, бозор ва кредит билан боғлиқ муаммоларини тезкор ҳал этиш зарурлиги таъкидланди. Экспортчилар томонидан кўтарилаётган асосий масалалардан бири транспорт-логистика экани, глобал вазият таъсирида юк ташиш жараёнида узилишлар ва харажатларнинг ошиши кузатилаётгани қайд этилди.

 

Шу боис қўшни давлатлар билан транспорт ва савдо соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, озиқ-овқат маҳсулотларини авиатащув орқали экспорт қилиш ҳамда тадбиркорлар учун арзонлаштирилган тарифларни жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Йиғилишда хорижий инвестицияларни жалб этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Халқаро вазият айрим лойиҳалар амалга оширилишига таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли ҳар бир лойиҳа ижросини мунтазам таҳлил қилиш ва инвесторлар билан доимий мулоқот олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

 

Давлат раҳбари жорий иқтисодий кўрсаткичлар ижобий бўлишига қарамай, масъуллар хотиржамликка берилмаслиги кераклигини таъкидлади. Мураккаб глобал вазият шароитида хавф-хатарларни олдиндан баҳолаш, уларни юмшатиш бўйича аниқ режалар асосида ишлаш ҳамда муаммоларни тезкор ҳал этиш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

 

Масъулларга инфляцияни жиловлаш, саноат ва экспорт кўрсаткичларини ошириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, банк тизими ва қурилиш соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев инфляцияни 6–6,5 фоиз даражасида ушлаб туриш вазифасини белгилади | Zamon.uz