Жаҳон

Трамп Эрон электр станцияларини ва нефть қудуқларини вайрон қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Харг оролини вайрон қилишини таъкидлади.

Трамп Эрон электр станцияларини ва нефть қудуқларини вайрон қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Яқин Шарқдаги урушни тугатиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Эрондаги барча электр станциялари, нефть қудуқлари ва Харг оролини йўқ қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Трамп Truth Socialдаги баёнотида маълум қилган.

 

Президентнинг таъкидлашича, Вашингтон Эрон билан "янги ва оқилона режим билан жиддий музокаралар" олиб бормоқда, аммо музокара томонларини аниқ кўрсатмаган. Трамп шунингдек, Ҳормуз бўғозининг “иш учун очиқ” бўлмаслиги ҳолатида, Эроннинг энергетика инфратузилмаси ва Харг оролидаги муҳим объектларини портлатиб, транспорт қатновини бутунлай тўхтатишга тайёр эканлигини билдирган.

 

Маълумотларга кўра, Эрон нефтининг тахминан 90 фоизи Харг ороли орқали экспорт қилинади. Axios нашрининг хабарига кўра, Трамп маъмурияти оролни эгаллаш ёки денгиз блокадасини жорий этиш режасини ишлаб чиқмоқда. Оқ уй манбаси таъкидлашича, бундай операцияни бошлашдан олдин Ҳормуз бўғозидаги Эрон ҳарбий имкониятларини заифлаштириш учун тахминан бир ой керак бўлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.