Ўзбекистон

Туркиянинг “Она-дўли оташи” рақс ансамбли пойтахтда ўз концерт дастурини намойиш этди

Концертда Ўзбекистон маданият вазири, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳамда турк рақс санъати мухлислари иштирок этди.

Туркиянинг “Она-дўли оташи” рақс ансамбли пойтахтда ўз концерт дастурини намойиш этди

Тошкентдаги Ўзбекистон халқаро форумлар саройида турк рақс ансамбли “Anadolu Ateshi” (Анадолу олови)нинг жонли концерти бўлиб ўтди. 

 

Концертда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири – Озодбек Назарбеков ва Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ, шунингдек, турк рақс санъати мухлислари иштирок этишди.

 

 

Маълум қилинишича, “Она-дўли оташи” ансамбли — Туркиянинг дунёга машҳур рақс ансамбли бўлиб, миллий анъаналар ва замонавий саҳна санъатини ўзида мужассам этган йирик маданий лойиҳадир.   асрдан кўпроқ вақт давомида дунё саҳналарини забт этиб келаётган ушбу машҳур ансамбль бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларнинг меҳри ва эътирофига сазовор бўлган.

 

Концерт дастурида рақснинг қадимий келиб чиқиши, унинг фалсафий чуқурлиги ва кўп қиррали моҳиятини очиб берувчи жозибали театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

 

 

Жамоа 1999 йилда турк хореографи Mustafa Эрдоğан томонидан ташкил этилган. Ансамбль ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад — Анадолу ҳудудининг бой маданий меросини, халқ рақслари ва мусиқий анъаналарини замонавий саҳна талқини орқали бутун дунёга намойиш этиш эди. Шу мақсадда Туркиянинг турли минтақаларидан иқтидорли раққослар саралаб олинган ва ягона жамоа сифатида шакллантирилган. 100 дан ортиқ профессионал раққослар фаолият юритадиган “Она-дўли оташи” ансамбли ўз чиқишларида турк халқ рақслари, балет, замонавий рақс ва театрал элементларни уйғунлаштиради. Саҳна кўринишлари кенг қамровли композициялар, ёрқин либослар, таъсирчан мусиқа ва юқори даражадаги синхрон ҳаракатлар билан ажралиб туради.

 

 Ансамбль дунёнинг кўплаб давлатларида гастроль сафарларида бўлган ва халқаро фестивалларда иштирок этган. Ансамбль дастурлари орасида “Фире of Anatolia” ҳамда “Трой” каби машҳур саҳна асарлари мавжуд. Жамоа айрим тезкор рақс чиқишлари билан Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.