Ўзбекистонда пропан нархининг асоссиз ошиши юзасидан 31 та корхона жавобгарликка тортилди
Корхоналарга 28,9 млрд сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш белгиланди.

Ўзбекистонда пропан бозорида нархларни сунъий ошириш ва рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, бир қатор корхоналар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси ўтказган текширувлар натижасида айрим компаниялар биржа савдоларида келишилган тарзда нархларни оширгани ва маҳсулот ҳажмини сунъий чеклагани аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизга пасайган.
Назорат тадбирлари ҳамда ишни кўриб чиқиш жараёнида ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган муҳокамалардан келиб чиқиб қуйидаги 31 та субъектнинг рақобат тўғрисидаги қонун талабларини бузгани қайд этилди:
• "POYTUG‘ GAZ TO‘LDIRISH KORXONASI" МЧЖ;
• "Taraqqiyot gaz servis" МЧЖ;
• "SHIRIN GAZ SERVIS" МЧЖ;
• "OLTINKO‘L HAMKOR RIVOJ" МЧЖ;
• "OSIYO HAMKOR MAKS" МЧЖ;
• "Inginering Gazavto Servis" МЧЖ;
• “NAMANGAN-ISTIQLOL BOG‘I” МЧЖ;
• "NASAF TAMINOT GAZ PRESS" МЧЖ;
• "FRIDAY-EXSTRA" XK;
• "SAIDBEK TURABOV" МЧЖ;
• "PLANETA NEFT GAZ INVEST" МЧЖ;
• "GOLD SAMARKAND OIL" МЧЖ;
• "MAROQAND-ENERGY GAZ OIL" МЧЖ;
• "ASATILLO BOBO GAZ INVEST" МЧЖ;
• "UNIT GROUP SIRDARYA" МЧЖ;
• "GAZONE" МЧЖ;
• "CRITICAL MERCHANT" МЧЖ;
• "NAFTON" МЧЖ;
• "FARG‘ONA GAZ TO‘LDIRISH STANSIYASI" МЧЖ;
• "DAVR GLOBAL SYSTEM" МЧЖ;
• "LUTF GAZ OIL" МЧЖ;
• PRIME ENERGI OIL МЧЖ;
• "OILCHEM" МЧЖ;
• "SH-Z HANDSOME GROUP" МЧЖ;
• "CRUDE OIL" МЧЖ;
• "TARBATNEFT" МЧЖ;
• "INTERNEFT" МЧЖ;
• "GTL GAZ" МЧЖ;
• "WIMBLEDON OIL" МЧЖ;
• "INTER GAS OIL LPG" МЧЖ;
• "ENERGIE-GROUP" МЧЖ;
Шу жумладан, 12 та корхона биржа савдоларида рақобатга зид келадиган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширгани, қолган ҳолатларда биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш, маҳсулотни қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотганлик ҳаракатлари содир этгани аниқланди:
• "SHIRIN GAZ SERVIS" МЧЖ;
• "NASAF TAMINOT GAZ PRESS" МЧЖ;
• "FRIDAY-EXSTRA" XK;
• "MAROQAND-ENERGY GAZ OIL" МЧЖ;
• "ASATILLO BOBO GAZ INVEST" МЧЖ;
• "UNIT GROUP SIRDARYA" МЧЖ;
• "GAZONE" МЧЖ;
• "FARG‘ONA GAZ TO‘LDIRISH STANSIYASI" МЧЖ;
• "OILCHEM" МЧЖ;
• "SH-Z HANDSOME GROUP" МЧЖ;
• " INTERNEFT" МЧЖ;
• "GTL GAZ" МЧЖ;
Қолганлар эса асоссиз нарх ошириш ва маҳсулотни қонунчиликка зид тарзда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиш ҳолатларини содир этган.
Хабарга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан 31 та субъект томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги учун қонунбузилиши давридаги товар айланмасига нисбатан (28,9 млрд сўм) миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳамда асоссиз олинган (34.1 млрд сўм) пул маблағларини Республика бюджетига йўналтириш бўйича қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.








