Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдосининг олди олинди

Гумонланувчилар кучли таъсир қилувчи моддаларни турли дори воситалари идишларида яширин ҳолда олиб кирган.

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдосининг олди олинди

Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларида гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасининг олди олинди. Бу ДХХ маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1983 йилда туғилган шахснинг ёнидан 5 грамм “опий” моддаси аниқланган. Шунингдек, у ижарага олган хонадондан 887 грамм “опий” ва 71 грамм “героин” мусодара қилинган. Тергов маълумотларига кўра, мазкур шахс ушбу моддаларни қўшни давлатдан олиб келиб, келгусида сотишни режалаштирган.

 

Фарғона вилоятидаги ҳолатда эса 1991 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонидан Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 2800 дона “Регапен” дори воситаси аниқланган. Уларнинг умумий қиймати 140 миллион сўмга баҳоланган.

 

Тошкент вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда 1996 йилда туғилган шахс ва унинг таниши — 1994 йилда туғилган Қозоғистон фуқароси 300 миллилитр “Тропикамид” моддасини 300 АҚШ доллари ва 600 минг сўмга сотиш вақтида қўлга олинган. Улардан шунингдек “Прегабалин” капсулалари ва “Тропикамид” сақланган флаконлар ҳам мусодара қилинган.

 

Маълум бўлишича, гумонланувчилар кучли таъсир қилувчи моддаларни мамлакат ҳудудига турли дори воситалари идишларида яширин ҳолда олиб кирган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.