Жаҳон

1 апрелдан Ҳиндистонга кириш учун электрон келиш картаси талаб қилинади

Қоғоз шаклидаги келиш карталаридан фойдаланиш тўлиқ бекор қилинади.

1 апрелдан Ҳиндистонга кириш учун электрон келиш картаси талаб қилинади

 

Ҳиндистонга саёҳат қилишни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун кириш тартибида муҳим ўзгариш жорий этилди. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб мамлакатга киришда қоғоз шаклидаги келиш карталаридан фойдаланиш тўлиқ бекор қилинади.

 

Янги қоидаларга мувофиқ, барча хорижий саёҳатчилар мамлакатга келишдан аввал электрон келиш картасини расмийлаштириши шарт бўлади. Ариза келишдан камида 72 соат олдин онлайн тарзда тўлдирилиши керак.

 

Мазкур жараён Su-Swagatam мобил иловаси ёки Ҳиндистоннинг расмий виза хизмати портали орқали амалга оширилади.

 

Аввал қоғоз ва электрон шакллар биргаликда қўлланилган ўтиш даври 31 март куни якунланади. 1 апрелдан бошлаб эса мамлакат чегарасидан ўтиш учун электрон тасдиқланган келиш картаси мажбурий ҳисобланади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги тизим паспорт назорати жараёнини тезлаштириш, аэропортларда юзага келадиган навбатларни камайтириш ҳамда миграция жараёнларини рақамлаштиришга хизмат қилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.