Жаҳон

Қачондир тугатаман, лекин ҳозир эмас — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши ҳарбий операцияни ҳозир тугатишга тайёр эмаслигини билдирди.

Қачондир тугатаман, лекин ҳозир эмас — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп CBS News телеканалига берган интервьюсида Эронга қарши Америка ҳарбий операциясининг ҳозирги босқичини тугатишга ва Ҳормуз бўғозида нормал юк ташиш шароитларини тиклашга тайёр эмаслигини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, бу жараён “қачондир амалга оширилади, лекин ҳозир эмас”. Президент CBS телеканалига берган интервьюсида бошқа давлатлар ҳам вазиятни ҳал қилишда фаол роль ўйнаши кераклигини таъкидлаган.

 

Аввалроқ The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Трамп ёрдамчиларига Ҳормуз бўғози асосан кемалар учун ёпиқ бўлиб қолса ҳам, Эронга қарши кампанияни тўхтатишини айтган.

 

“Қачондир мен буни қиламан, лекин ҳозир эмас. Бошқа давлатлар ҳам рўл ўйнаши ва ўз ишларини бажариши керак. Эрон вайрон бўлган, аммо мамлакатлар олдинга чиқиб ишларини бажаришлари зарур”, деди Трамп. Шунингдек, у Ҳормуз бўғозида жиддий таҳдидлар мавжуд эмаслигини, вазиятни назорат остида сақлаш мумкинлигини қайд этди.

 

The Wall Street Journal хабарига кўра, Трампнинг фикрича, Қўшма Штатлар Эроннинг денгиз ва ракета кучларини чеклаш, амалдаги ҳарбий операцияларни назорат қилиш ҳамда Теҳронга дипломатик босим ўтказиш орқали эркин савдони тиклаш каби асосий мақсадларига эришиши лозим. Агар бу чоралардан самара олинмаса, Вашингтон Европа ва Форс кўрфази иттифоқчиларидан Ҳормуз бўғозини очиш ташаббусини олишини талаб қилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Қачондир тугатаман, лекин ҳозир эмас — Трамп | Zamon.uz